«Барселона» клубининг франциялик ҳимоячиси Жюл Кунде янги мавсумни Лондоннинг «Арсенал» жамоасида бошлаши мумкин. Бу ҳақда Diario Sport хабар берди.
Манбанинг маълумотларига кўра, «тўпчилар» 27 ёшли ҳимоячи трансферига жиддий қарамоқда. «Арсенал» бош мураббийи Микел Артетанинг ўзи Кунденинг ўйинини юқори баҳолайди, аммо клуб трансфер бўйича олдинга силжишга муваффақ бўлганича йўқ.
Таъкидланишича, муносиб таклиф тушган тақдирда, «Барселона» ҳимоячини сотиб юборишга қарши эмас, чунки клубга қўшима маблағ трансфер бозорида янги имкониятларни очиши мумкин бўлади. Ўз навбатида Кунде «кўк-анорранглилар» сафини тарк этишни истамаяпти.
Маълумот учун, Кунде ўтган мавсум 47 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 4 та голли узатма еткзаби берди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади