«Манчестер Сити»нинг испаниялик яримҳимоячиси Родри Эрнандес «Барселона»нинг трансфер нишони бўлиб қолмоқда.
Diario SPORT нашрининг хабар беришича, «кўк-анорранглилар» Родри бўйича «шаҳарликлар»га иккинчи таклифни йўллаган. Клуб бу сафар 65 миллион ва қўшимча 5 миллион евро бонус таклиф қилган.
Музокаралар жадал давом этаётгани айтилмоқда. Ҳар икки клуб ҳам келишувни ортга суриш ниятида эмас. «Барселона» яқин кунларда якуний келишувга эришилишига умид қилмоқда.
Маълумот учун, 30 ёшли Родри ўтган мавсумда барча мусобақаларни инобатга олганда 33 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 2 марта ишғол қилган.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади