Бекободнинг «Металлург» клуби мураббийлар штабида ўзгариш амалга оширилди.
Аввалроқ бош мураббийи Илҳом Мўминжонов истеъфога чиққанди. Клуб раҳбарияти жамоа бош мураббийи лавозимига бунгача мураббийлар штабида ишлаб келаётган тажрибали мутахассис Илёс Қурбоновни тайинлашга қарор қилди.
Қурбонов йиллар давомида «Металлург» клубида ўйнаган. 2023 йилда катта мураббий сифатида ишлаган. 2024 йилда Суперлигада жамоани жон сақлаб қолишида кўмаклашган. Кейинчалик у Тожикистоннинг «Истаравшан» клубида ҳам бош мураббий сифатида ишлашга улгурган.