ESPN порталининг америкалик машҳур инсайдери Шамс Чараниа ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Миллий баскетбол ассоциациясининг (NBA) келгуси 2026/2027-йилги мавсумининг очилиш ўйинлари 20 октябр куни бўлиб ўтишини маълум қилди.
26/27 NBA мавсумининг очилиш ўйинлари:
«Детройт Пистонс» - «Бостон Селтикс»;
«Ню-Йорк Никс» - «Филаделфия Сиксерс»;
«Сан-Антонио Спурс» - «Оклахома Сити Тандер».
Эслатиб ўтамиз, 2025/2026-йилги НБА мавсуми финалида «Ню-Йорк» ва «Сан-Антонио» жамоалари тўқнаш келган эди. Бешта ўйин якунига кўра, Ню-Йорк клуби серияда ғалаба қозонди. «Никс» учун бу франчайзинг тарихидаги учинчи ва сўнгги 53 йилдаги (1973 йилдан бери) биринчи соврин бўлди.