Live
1
Ўзбек

МЛС. Етакчилар баҳсида «Интер Майами» сафарда «Нэшвилл»га йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Месси пеналтидан гол ура олмади

Футбол
16 август, 00:56
МЛС 19-тури доирасида «Нэшвилл» — «Интер Майами» ўйини бўлиб ўтди.
МЛС. Етакчилар баҳсида «Интер Майами» сафарда «Нэшвилл»га йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Месси пеналтидан гол ура олмади
Фото: Gettyimages
15.08.2026 FT MLS USA Нэшвилл Нэшвилл 4 : 1 Интер Майами Интер Майами

Баҳс АҚШнинг Нешвилл шаҳридаги «ГЕОДИС Парк» стадионида бўлиб ўтиб, мезбонларнинг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

«Нешвилл» таркибида Энди Нахар, Хани Мухтор (дубл) ва Сем Сэррижлар гол уришга муваффақ бўлди.

«Интер Майами»нинг ягона голини Лионел Мессининг узатмасидан сўнг Теласко Сеговия урди.

Ўйиннинг 23-дақиқасида аргентиналик ҳужумчи пеналтини голга айлантира олмади.

Маълумот учун, 19 та ўйиндан сўнг «Нешвилл» МЛС мусобақа жадвалида пешқадамлик қилмоқда, биринчи ўринга кўтарилиб олиш имкониятини қўлдан чиқарган «Интер Майами» эса энди етакчидан 5 очко ортда қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, МЛСнинг навбатдаги турида «Нешвилл» меҳмонда «Ню-Йорк Ред Буллз» клуби билан, «Интер Майами» эса сафарда «Филаделфия Юнион» билан баҳс юритади. Ҳар икки беллашув 20 август куни бўлиб ўтади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Нэшвилл Нэшвилл
  • Интер Майами Интер Майами
  • MLS USA MLS USA
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

15+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар