«Галатасарой» клуби «Манчестер Сити» яримҳимоячиси Фил Фоденни щз сафига қўшиб олиш бўйича ҳаракатни бошлади. Бу ҳақда Fanatik нашри хабар берди.
Манбага кўра, турк клуби аллақачон «шаҳарликлар» раҳбарияти 26 ёшли футболчи бўйича расмий мулоқотни йўлга қўйган.
«Галатасарой» президенти музокараларни олиб бориш вазифасини италиялик агент Жоржо Гардига топширган. У аввал ҳам бир қатор юлдуз футболчиларни Истанбул жамоасига олиб келиш жараёнида иштирок этган.
Қайд этилишича, Фоденнинг бозор қиймати тахминан 70 миллион еврога баҳоланмоқда. «Галатасарой» футболчини сотиб олиш шарти билан ижарага олиши ҳам мумкин.
Ўтган мавсумда Фил АПЛ доирасида 33 ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 5 та голли узатма муаллифига айланди.