«Ливерпул» вингери Коди Гакпо ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этмайди. Бу ҳақда журналист Алекс Крук хабар берди.
Футболчига «Тоттенҳэм» жиддий қизиқиш билдиратганига қарамай, мерсисайдликлар нидерландиялик 27 ёшли футболчини жамоада сақлаб қолишга тайёр.
Клуб бош мураббийи Андони Ираола янги мавсумда ҳам Гакпога умид билдирмоқда.
Маълумот учун, Кодининг клуб билан амалдаги шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt портали унинг трансфер қийматини 60 миллион еврога баҳоламоқда.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади