«Майнц» клуби ва Япония миллий жамоаси таянч яримҳимоячиси Каису Сано фаолиятини Англия Премер-лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Bild нашри хабар берди.
Манбага кўра, 25 ёшли футболчига «Ливерпул» жиддий қизиқиш билдирмоқда. Мерсисайд клуби Сано трансфери учун 60 миллион евро таклиф қилишга тайёр.
Қайд этилишича, футболчининг трансфер қиймати ЖЧ-2026даги муваффақиятли ўйинларидан сўнг сезиларли даражада ошган. «Майнц» ҳам муносиб таклиф тушган тақдирда уни қўйиб юборишга тайёр.
Каису Сано 2024 йилда Япониянинг «Кашима Антлерс» клубидан 2,5 миллион евро эвазига «Майнц»га кўчиб ўтган. Унинг Германия клуби билан амалдаги шартномаси 2028 йил 30 июнгача амал қилади.
2025/26 йилги мавсумда яримҳимоячи барча мусобақаларда 48 та учрашув ўтказиб, 2 та гол ва 5 та ассист қайд этди.