«Ливерпул» ёзги трансферлар ойнасида ҳам «Вулверҳэмптон» яримҳимоячиси Жоао Гомесга қизиқиш билдиришда давом этмоқда. Бу ҳақда Football Insider хабар берди.
Манбага кўра, бразилиялик 25 ёшли футболчининг трансфер қиймати сезиларли даражада пасайган. «Бўрилар» уни тахминан 47 миллион еврога баҳолаган бўлса, ҳозир бу сумма 35 миллион евро атрофида экани айтилмоқда.
Жоао Гомес учун курашда «Ливерпул»га даъвогар сифатида «Манчестер Юнайтед» кўрсатилмоқда. Хабарларга кўра, манчестерликлар вакиллари футболчининг эҳтимолий трансфери юзасидан «Вулверҳэмптон» раҳбарияти билан дастлабки музокараларни ўтказган.
Ўтган мавсум Гомес барча турнирлар доирасида 41 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.