«Челси» яқин вақт ичида ҳужумчи Марк Гиунинг келажаги бўйича якуний қарор қабул қилади. Бу ҳақда журналист Саймон Жонсон маълум қилди.
Хабарга кўра, Лондон клуби испаниялик форвардни ёки ижарага бермоқчи, ёки бутунлай сотмоқчи.
Шу билан бирга, «кўклар» ёш футболчининг иқтидорига ишонмоқда ва агар трансфер амалга ошса, битимга қайта сотиб олиш бандини киритишни режалаштирган.
Маълумот учун, Гиу 2024 йилда «Барселона»дан 6 миллион евро эвазига «Челси»га кўчиб ўтган. Унинг шартномаси 2029 йил 30 июнга қадар амал қилади.
Ўтган мавсумда Марк барча турнирлар доирасида 16 та учрашувда иштирок этган ҳужумчи 3 та гол ва 2 та голли узатма муаллифи бўлди. Transfermarkt унинг бозор қийматини 12 миллион еврога баҳоламоқда.