Бугун
17
Ўзбек

Пролига. «Лочин» сафарда «Олимпик Мобиуз»ни мағлуб этиб, кучли учликка кўтарилди

Футбол
18 июл, 13:00
Қолдирилган 9-тур баҳсида «Лочин» 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Пролига. «Лочин» сафарда «Олимпик Мобиуз»ни мағлуб этиб, кучли учликка кўтарилди
Foto: Getty Images
18.07.2026 FT Про Лига Олимпик МобиУз Олимпик МобиУз 2 : 3 Lochin Lochin

Пролиганинг қолдирилган 9-тур баҳсида «Лочин» сафарда «Олимпик Мобиуз» устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Меҳмонлар ҳисобни 9-дақиқада Абдувоҳид Охтоевнинг голи билан очди. Орадан беш дақиқа ўтиб Абдуғофур Ҳайдаров мувозанатни тиклади. Бироқ 18-дақиқада Муҳаммадали Мавлонов «Лочин»ни яна олдинга олиб чиқди.

Иккинчи бўлимда Асадбек Самариддинов 58-дақиқада ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди. 67-дақиқада Саидхон Ҳамидов битта гол урган бўлса-да, мезбонлар мағлубиятдан қутула олмади.

Мазкур ғалабадан сўнг «Лочин» 21 очко билан мусобақа жадвалида 3-ўринга кўтарилди. «Олимпик Мобиуз» эса 12 очко билан 9-ўриндаги ўрнини сақлаб қолди.

Пролига. 9-тур (қолдирилган баҳс)
Олимпик Мобиуз - Лочин 2:3

Голлар: Абдувоҳид Охтоев 9 (0:1), Абдуғофур Ҳайдаров 14 (1:1), Муҳаммадали Мавлонов 18 (1:2), Асадбек Самариддинов 58 (1:3), Саидхон Ҳамидов 67 (2:3).

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Олимпик МобиУз Олимпик МобиУз
  • Lochin Lochin
  • Про Лига Про Лига
Бугунги янгиликлар