«Барселона» президенти Жоан Лапорта 2026 йилги жаҳон чемпионати финали олдидан Лионел Месси ва Ламин Ямал ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Месси — футбол тарихидаги энг буюк футболчи. Лекин Ямални ҳам тўхтатиш жуда қийин. Мен бу финал Ламиннинг юлдузли вақти бўлишини, у ўз мақомини янада мустаҳкамлашини истайман.
Футбол доимо янгиланиб туради — ўзгаришлар вақти келди. Месси «Барселона»да буюк даврнинг бир қисми бўлган, у бизга шонли йилларни ҳадя этди. Энди эса Ламиннинг вақти келди.
Жаҳон чемпионати финалида «Ла Масия» тарбияланувчилари ўртасидаги қарама-қаршилик — фахрланиш учун яхшигина сабаб», — деди Лапорта.
Маълумот ўрнида, тунда Аргентина ва Испания миллий жамоалари жаҳон чемпионлиги учун ўзаро баҳс олиб боради. Финал учрашуви Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.
Аввалроқ Лапорта «ПСЖ» Ямал учун 250 миллион евро таклиф қилганини айтиб ўтганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади