«Барселона» клуби ҳужумчиси Ферран Торрес «ПСЖ» сафига бориб қўшилади. Франция клуби сўнгги мундиал финалида ғалаба голи муаллифини 50 млн евро эвазига сотиб олади. Футболчининг ўзи билан 4 йиллик битим борасида келишиб олинган. Бу ҳақда Marca нашри хабар берди.
Манбанинг маълумотларига кўра, 26 ёшли Торреснинг «ПСЖ» трансфери барбод бўлиши учун кутилмаган, ўта катта масштабдаги сенсация юз бериши зарур. Томонлар бир неча кун давомида спорт директорлари, ҳаётда дўст бўлган Деку ва Луиш Кампуш иштирокида музокаралар олиб борди.
Томонлар мазкур келишувнинг барча деталларини 12 август кунига қадар ҳал қилишни режалаштирмоқда — айнан шу санада мундиалда иштирок этган испан футболчилари «Барселона» машғулотларига қайтиши режалаштирилган.
Маълумот учун, Ферран Торрес 2022 йил январ ойида «Манчестер Сити» сафидан «Барселона»га келиб қўшилган. Каталонияликлар билан футболчи Испанияда еттита соврин қўлга киритди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади