Live
33
Ўзбек

Тебас: «Мбаппе — яхши спорт формасида бўлса, дунёнинг энг яхши футболчиси. У «Реал» сафида тўп тепишидан фахрланамиз»

Футбол
8 август, 09:32
Ла Лига президенти «Реал» ва Испания чемпионатидаги рақобат ҳақида фикрларини билдириб ўтди.
Тебас: «Мбаппе — яхши спорт формасида бўлса, дунёнинг энг яхши футболчиси. У «Реал» сафида тўп тепишидан фахрланамиз»
Фото: Getty Images

Ла Лига президенти Хавер Тебас «Реал» ва Испания чемпионатидаги рақобат ҳақида фикр билдирди.

«Бизга кучли «Реал» керак. Улар ҳар доим ажойиб ўйинчиларга эга бўлишган. Бу чемпионатимизнинг устуни, ҳатто ибрат намунаси. Ла Лига рақобатбардош чемпионат бўлиб қолмоқда. Чемпион 85 ёки 90 очко билан маррага етиб келса, бу албатта рақобатдан далолат беради» - дея Тебаснинг сўзларидан иқтибос келтиради RMC Sport.

Шунингдек, у «қайморқанглилар» ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг ўйини ва даражаси ҳақида фикр билдирди.

«Мбаппе дунёдаги энг яхши уч футболчидан бири, у формада бўлганида эса дунёдаги энг яхшисидир. Унинг «Реал»да ўйнаётганидан фахрланамиз ва унинг лигамиз ривожига қўшаётган ҳиссасига ҳеч ким шубҳа қилмайди» - деди Тебас.

Эслатиб ўтамиз, Килиан Мбаппе 2024 йилнинг ёзида «Реал»га Франциянинг «ПСЖ» клуби сафидан келиб қўшилган эди.

Маълумот учун, 2025/26-йилги мавсумда форвард Испания чемпионати доирасида 31 та ўйинда майдонга тушиб, 25 та гол урди ва шерикларига 5 та голли узатмани етказиб берди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

4 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар