«Арсенал» клубининг янги аъзоси Бруно Гимараэс «Ньюкасл»дан Лондонга кўчиб ўтгач, режа ва мақсадлари ҳақида гапирди.
28 ёшли бразилиялик совринлар ютишни ва «ттўпчилар» тарихида из қолдиришни исташини таъкидлаб ўтди.
«Жуда хурсандман. Ҳаётимнинг шундай босқичида турибманки, менга шу каби чақирув зарур. Совринлар ютишни ва тарих яратишни истайман. Ўйлайманки, бунинг учун тўғри вақтда ва тўғри жойдаман. Барчасини бошлашни интизорлик билан кутяпман», - дея Гимараэс сўзларидан иқтибос келтирди «Арсенал» матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 8 август куни Лондон клуби «Нюкасл» яримҳимоячисини сотиб олганини расман эълон қилди. Бразилиялик футболчи 4 йиллик битимга имзо чекди.