Live
8
Ўзбек

Англия миллий жамоаси собиқ ҳужумчиси: «Энг ажабланарлиси, ҳозир Трент уларга ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ керак»

Футбол
8 август, 12:45
Cобиқ ҳужумчи Габриэл Агбонлаҳор «Ливерпул»ни ҳимоячини қайтаришга чақирди.
Англия миллий жамоаси собиқ ҳужумчиси: «Энг ажабланарлиси, ҳозир Трент уларга ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ керак»
Фото: Getty Images

Англия миллий жамоасининг собиқ ҳужумчиси Габриэл Агбонлаҳор «Ливерпул»ни «Реал»дан ҳимоячи Трент Александр-Арнолдни қайтаришга чақирди. Футболчи ўтган ёзда мерсисайдликлар билан шартномани узайтиришдан бош тортиб, Мадридга йўл олганди.

«Энг ажабланарлиси, ҳозир «Ливерпул»га қарасангиз, у уларга керак. Трент уларга ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ керак. Мен унинг қайтишини олқишлар билан қарши олган бўлардим, чунки ўнг қанот ҳимоячиси позициясида вариантлар жуда кам. Ҳамма олдинга интилиши керак.

Ўйлайманки, агар «Ливерпул» ҳозирги вазиятдан қатъи назар, бир мавсум учун 12 миллион еврогача бўлган бир йиллик ижара шартномасини келишиб олса, мен бу йигитни қайтариш имкониятини қўлдан бой бермасдим» - дея Агбонлаҳорнинг сўзларидан иқтибос келтиради AS нашри.

Бугунги янгиликлар