«Манчестер Юнайтед» дарвозабон Радек Витекнинг «Мидлсбро»га ўтганини маълум қилди.
Чемпионшипда иштирок этувчи клуб чехиялик 22 ёшли посбон учун тахминан 14 миллион фунт тўлайди. Бу ҳақда Sky Sports хабар берди.
7 миллион фунт кафолатланган тўловни ташкил этади, яна 7 миллион фунт эса бонуслар кўринишида тўланиши мумкин.
Витек ўтган мавсумни «Бристол Сити»да ижарада ўтказиб, Чемпионшипда 41 та ўйинда майдонга тушган ва ўз дарвозасидан 54 бор тўп олиб чиққанди.
Чехиялик посбон фаолияти давомида «Линц» ва «Аккрингтон» клубларида ҳам ижарада ҳаракат қилган.
«МЮ» чехиялик посбонини «Мидлсбро»га сотди
Футбол
8 август, 13:40
Витек бир нечта ижаралардан сўнг манкунианликлар сафини тўлиқ тарк этди.
Foto: Middlesbrough