Live
6
Ўзбек

Эрон аёллар миллий жамоасининг икки футболчиси Австралия фуқаролигини олди

Футбол
8 август, 14:25
Осиё кубогидан сўнг жамоанинг 7 аъзоси мамлакатга қайтишни истамаганди, кейинроқ уларнинг 5 нафари ватанга қайтди.
Эрон аёллар миллий жамоасининг икки футболчиси Австралия фуқаролигини олди
Foto: Getty Images

Эрон аёллар миллий жамоасининг икки футболчиси ватанга қайтишдан бош тортиб, Австралия фуқаролигини олди.

Эслатиб ўтамиз, Австралияда ўтказилган Осиё кубогидан чиқиб кетганидан сўнг Эрон аёллар жамоасининг олти нафар футболчиси ва бир нафар ходими жамоа қароргоҳини тарк этганди. Австралия уларга бошпана ва гуманитар визалар тақдим қилди. Бироқ кейинчалик эронлик футболчиларнинг беш нафари ватанга қайтишга қарор қилди.

Чоршанба куни Австралияда қолган 34 ёшли Атефе Рамезанисаде ва 22 ёшли Фотима Пасандиде Австралия фуқаролигини олди. Фуқароликни қабул қилиш маросимида мамлакат ички ишлар вазири Тони Бурк ҳам иштирок этди.

Рамезанисаде бу кунни «чиндан ҳам ўзига хос ва унутилмас кун» деб атади. У, шунингдек, «Австралия фуқароси бўлганидан фахрланиши ва бундан чуқур миннатдор эканини» билдирди.

«Бу лаҳзанинг аҳамиятини сўз билан ифодалаб бўлмайди. Бу — янги саҳифа ва мен фахр билан ўз уйим деб атай оладиган жой», — деди Пасандиде.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Эрон Эрон
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

15+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар