Томас Мюллер, Матc Ҳуммелс ва Ян Зоммер бошчилигидаги инвесторлар гуруҳи Амадора шаҳрини ифодаловчи «Эштрела» клубининг 90 фоиз акциясини сотиб олди. Бу ҳақда Record хабар берди.
Битим қиймати 40 миллион еврони ташкил этди. Ушбу келишув Португалия футболи тарихидаги оммавий спорт компанияси билан боғлиқ энг йирик битим сифатида қайд этилди.
Таққослаш учун, клубнинг аввалги эгаси Пауло Лопу 2020 йил июлида «Эштрела»ни атиги 72 минг еврога сотиб олган эди. Ўша вақтда жамоа Португалия учинчи дивизионида иштирок этган. 2023/24 йилги мавсумга келиб эса клуб мамлакат олий дивизиони — Примейрага қайтди.
Шу билан бирга, «Эштрела»нинг молиявий ҳолати мураккаблигича қолмоқда. 2026 йил май ойида клуб 25 миллион евродан ортиқ қарзларини реструктуризация қилиш учун судга мурожаат қилган.
Маълумот учун, Томас Мюллер «Бавария» сафида 13 марта Германия чемпионлигини қўлга киритган, икки бор Чемпионлар лигасида зафар қучган. Германия миллий жамоаси билан эса 2014 йилги жаҳон чемпиони бўлган.
Матс Ҳуммелс фаолияти давомида «Боруссия Дортмунд», «Бавария» ва «Рома» клубларида тўп тепган. У беш марта Германия чемпиони бўлган ва 2014 йилги ЖЧда олтин медални қўлга киритган.
Ян Зоммер эса Швейцария миллий жамоаси дарвозабони бўлиб, «Базел», «Боруссия Мёнхенгладбах», «Бавария» ва «Интер» клублари сафида фаолият олиб борган.
Эслатиб ўтамиз, «Эштрела» 2023/24 йилги мавсумдан бошлаб Португалия чемпионатининг юқори дивизионида иштирок этмоқда.