Live
27
Ўзбек

Возиня «Коло-Коло»даги илк ўйинини дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қола олди

Футбол
29 август, 08:37
Кенг жамоатчилик эътиборига тушган голкипер фаолиятининг навбатдаги саҳифасини муваффақиятли бошлади.
Возиня «Коло-Коло»даги илк ўйинини дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қола олди
Фото: Gettyimages

Кенг жамоатчилик эътиборига тушган голкипер Возиня фаолиятининг навбатдаги саҳифасини Чилида бошлади. Бу ерда у маҳаллий «Коло-Коло» клуби шарафини ҳимоя қилади.

Янги жамоаси сафидаги биринчи баҳсида у дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолишни уддалади - қизиқ томони шундаки, бу ўйиндаги рақиб номида ҳам Испанияни эслатиб юборадиган сўз бор эди. «Коло-Коло» Чили Кубогида 3:0 ҳисобида «Унион Эспанёл» жамоасини таслим этди.

Эслатиб ўтамиз, Возинянинг жаҳон чемпионатидаги саргузаштлари ҳам айнан Испанияга қарши муваффақиятли баҳсдан бошланган эди. Ўшанда Возиня бўлажак чемпионлар дарвозасини ишғол этишига имкон бермаганди.

Бугунги янгиликлар