Бугун
20
Ўзбек

«Очко улашувчи жамоа бўлмаймиз» — «Сабаҳ» кузатув кенгаши аъзоси жамоанинг ЕЧЛдаги имкониятлари ҳақида

Футбол
26 август, 06:14
«Сабаҳ» кузатув кенгаши аъзоси Игор Пономарёв Озарбайжон клубининг келгуси ўйинлари ҳақида гапирди.
«Очко улашувчи жамоа бўлмаймиз» — «Сабаҳ» кузатув кенгаши аъзоси жамоанинг ЕЧЛдаги имкониятлари ҳақида
Фото: Gettyimages

«Сабаҳ» клуби кузатув кенгаши аъзоси Игор Пономарёв Озарбайжон клубининг УЕФА Чемпионлар Лигаси умумий босқичидаги иштироки, имкониятлари ҳақида фикр билдирди.

«Ўйлашимча, «Сабаҳ» Чемпионлар Лигасида очко улашувчи жамоа бўлмайди. Биз ўзимизни «Реал», «Бавария» ва бошқа катта клублар билан таққослай олмаймиз, тўғри. Аммо вазиятга бошқа томондан қарасак, қўлимиздан келганча юқори даражада ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз», — деди Пономарёв.

Эслатиб ўтамиз, «Сабаҳ» тарихдаги илк бор Чемпионлар Лигаси финал босқичига йўлланмани қўлга киритди — бундай натижага клуб Исроилнинг «Ҳапоэл Беер-Шевая»сини икки ўйин натижасига кўра мағлуб этгач, (1:2; 5:2 қўшим. бўлимлар) эришди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Сабах Сабах
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

10+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар