АҚШнинг Нюарк шаҳрида UFC 328 турнири бўлиб ўтди.
Унинг асосий жанги ўрта вазн тоифасидаги чемпионлик баҳси бўлиб, унда Ҳамзат Чимаев (15-1) ва Шон Стрикленд (31-7) ўзаро куч синашди.
Жанг якунида Стрикленд ҳакамларнинг қарорига кўра ғалаба қозонди (48-47, 47-48, 48-47). Чимаев 2025 йилда Дрикус дю Плесисини мағлуб этиб, чемпионлик камарига эга чиққанди. Бу унинг илк ҳимояси бўлди.
Стрикленд учун эса бу тўртинчи чемпионлик жанги ҳисобланади. У 2023 йилда Исраэл Адесаняни мағлуб этиб, камарни қўлга киритганди.
Шунингдек, иккинчи даражали асосий жангда энг енгил вазн тоифаси камари учун баҳсда Жошуа Ван (17-2) Тацуро Тайрани (18-2) бешинчи раундда техник нокаут билан мағлуб этди.
Турнирнинг бошқа жанглари:
Александр Волков (40-11) Валдо Кортес-Акостани (17-3) ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб этди (30-27, 29-28 — икки марта);
Шон Брэди (19-2) Хоакин Баклини (21-8) ҳакамлар қарори билан енгди (30-25 — икки марта, 30-27);
Кинг Грин (35-17-1) Жереми Стивенсни (28-21) биринчи раундда бўғиш усули орқали мағлуб қилди;
Жоэл Алварес (23-4) Ярослав Амосовга (30-1) иккинчи раундда бўғиш усули билан ютқазди;
Роман Копилов (15-5) Марко Тулиони (14-3) ҳакамларнинг якдил қарори эвазига таслим этди (29-28 — уч марта);
Байсангур Сусуркаев (12-0) Жорден Сантосни (11-3) учинчи раундда бўғиш усули билан мағлуб қилди.