Белгия миллий жамоаси дарвозабони Тибо Куртуа 2026 йилги жаҳон чемпионатидан чиқиб кетганидан сўнг халқаро фаолиятига оид режалари ҳақида гапирди.
«Мен дам олишни хоҳлайман ва бир йил давомида Белгия миллий жамоаси сафида бирорта ҳам ўйин ўтказмаслик ниятим бор.
Шундан кейин Евро-2028 саралаш баҳсларида ва мусобақанинг ўзида ўйнашни хоҳлайман. Лекин Белгия миллий жамоаси бунга рози бўладими ёки йўқ, буни билмайман», — деди Куртуа The Touchline нашрига берган интервюсида.
Эслатиб ўтамиз, белгияликлар 2026 йилги жаҳон чемпионати чоракфинал босқичида Испанияга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Тибо эса иккинчи бўлим давомида олган жароҳати сабаб майдонни эрта тарк этганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади