Мусобақадаги барча футболчилар уч категорияда — ҳужум, яратиш ва ҳимоя ҳаракатларида 10 баллик тизимда баҳоланди.
Франция миллий жамоаси форварди Килиан Мбаппе 9.12 балл билан ҳужум вакиллари рейтингида энг яхши бўлди — форвард 8 та ўйинда 10 та гол урди ва мусобақа тўпурарига айланди.
Англия миллий жамоаси яримҳимоячиси Жуд Беллингҳем 8 та ўйинда 7 та гол билан иккинчи (8.29), 8 та баҳсда 8 та гол урган Аргентина миллий жамоаси форварди Лионел Месси (8,06) ТОП-3ни якунлаб берди.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ, Мексика ва Канадада ўтган ЖЧ-2026да тарихда биринчи марта 48 жамоа иштирок этди.
Аввалроқ ҳимоявий ҳаракатлар бўйича энг яхшилар ТОП-3дан Испания миллий жамоаси вакиллари жой эгаллагани ҳамда Олисе «яратувчи»лар рейтингида етакчи бўлгани ҳақида хабар бергандик.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади