Live
7
Ўзбек

Туркияда ўз клублари баҳсларига пул тиккан 17 нафар футбол амалдори қўлга олинди

Футбол
21 июл, 09:15
Тергов давомида айрим раҳбарлар минглаб ставкалар қилгани аниқланган.
Туркияда ўз клублари баҳсларига пул тиккан 17 нафар футбол амалдори қўлга олинди
Foto: Getty Images

Туркияда ўз клублари иштирокидаги баҳсларга пул тикишда гумон қилинаётган 17 нафар профессионал футбол клуби амалдори қўлга олинди.

Dailiy Sabah хабарига кўра, тергов органлари 2020–2026 йиллар оралиғидаги расмий букмекерлик платформалари маълумотлари ҳамда молиявий разведка ҳисоботларини ўрганган. Натижада профессионал клубларда раҳбарлик лавозимида ишлаган 19 нафар шахс спорт тикишлари билан шуғуллангани аниқланган.

Прокуратура талқинига кўра, гумонланувчилар ўз жамоаларининг баҳсларида рақиб ғалабаси, умумий голлар сони ва футболчиларга оид индивидуал кўрсаткичларга пул тикишган. Барча ставкалар Туркияда фаолият юритувчи қонуний букмекерлик платформалари орқали амалга оширилган.

Гумонланувчилар орасида «Бешиктош», «Галатасарой», «Адана Демирспор», «Болуспор», «Алтай», «Генчлербирлиги» ва бошқа клублар вакиллари ҳам бор.

Тергов маълумотларига кўра, энг кўп ставкалар «Бешиктош»нинг икки нафар амалдори ҳисобига тўғри келган. Толга Киргиз 1488 та, Керем Гюрел эса 996 та пул тикиш амалга оширгани айтилмоқда.

Бугунги янгиликлар