«ПСЖ» марказий ҳимоячиси Иля Забарний «Ливерпул»нинг трансферлар рўйхатидан ўрин олди. Бу ҳақда журналист Дэвид Линч хабар берди.
Манбага кўра, мерсисайдликлар украиналик 23 ёшли футболчини диққат билан кузатмоқда ва унинг трансферининг имкониятларини кўриб чиқмоқда.
Қайд этилишича, «қизиллар» спорт директори Ричард Хюз ҳамда бош мураббий Андони Ираола Забарнийни «Борнмут»даги ҳамкорлик давридан яхши танийди. Шу боис клуб унинг имкониятларидан яхши хабардор. «ПСЖ» ҳам Иля бўйича яхши таклиф бўлса, уни қўйиб юборишини маълум қилган.
Transfermarkt портали Забарнийнинг бозор қийматини 40 миллион еврога баҳоламоқда.