«Барселона» вингери Рафиня «Ал Ҳилол»га ўтмайди. Бу ҳақда Diario Sport хабар берди.
Саудия Арабистони клуби «Вест Ҳэм» вингери Крисенсио Саммервиллни ўз сафига қўшиб олишга яқин турибди. Шу сабабли клуб «кўк-анорранглилар» юлдузи Рафиня учун курашдан чиққан.
Бундан ташқари, бразилиялик футболчининг ўзи ҳам аввалроқ «Ал Ҳилол»нинг таклифини рад этганди.
Transfermarkt портали Рафинянинг айни пайтдаги трансфер нархини 70 миллион евро деб баҳоламоқда. 29 ёшли футболчининг Каталония гранди билан тузган шартномаси 2028 йил ёзигача амал қилади.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади