Live
1
Ўзбек

Клопп ва Гвардиола Италия таклифини рад этгач, Пирло миллий жамоа бош мураббийлиги учун асосий номзод — La Gazzetta dello Sport

Футбол
24 июл, 09:38
Италиялик собиқ футболчи миллий жамоа бош мураббийи этиб тайинланиши мумкин.
Клопп ва Гвардиола Италия таклифини рад этгач, Пирло миллий жамоа бош мураббийлиги учун асосий номзод — La Gazzetta dello Sport
Фото: Getty Images

Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар берди.

Италия миллий жамоаси собиқ яримҳимоячиси Андрея Пирло бош мураббийлик учун асосий номзод ҳисобланади.

Нашрнинг хабарига кўра, Италия футбол федерациянинг янги техник директори Паоло Малдини уни мазкур лавозим учун идеал номзод деб билади.

Аввалроқ, федерация «Манчестер Сити» собиқ бош мураббийи Ҳосеп Гвардиолани бош мураббийликка таклиф қилган, аммо рад жавобини олган. La Gazzetta dello Sport маълумотига кўра, Пирло билан музокаралар давом этмоқда, Гвардиоланинг рад жавобидан кейин музокаралар тезлашиши ҳамда барча зарур деталлар ҳал этилиши кутилмоқда.

Тахминларга кўра Пирлонинг шартномаси ЖЧ-2030 якунигача мўлжалланган бўлади. Италиялик собиқ футболчининг маоши 1,5 млн евродан ошмайди. Мураббийлик фаолияти давомида Пирло «Ювентус», «Карагюмрюк» ва «Сампдория»да ишлашга улгурган, ҳозирда БААнинг «Дубай Юнайтед» клубини бошқармоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Италия Италия
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

25+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар