Пеп Гвардиоланинг Италия миллий жамоаси бош мураббийига айланиш эҳтимоли анча паст. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport хабар берди.
Манбага кўра, томонлар ўртасидаги асосий муаммо молиявий шартларда юзага келган. Гвардиола йилига 20 миллион евро маош талаб қилаётган бўлса, Италия футбол федерацияси унга кўпи билан 10 миллион евро таклиф қилишга тайёр.
Бундан ташқари, испаниялик мутахассис оиласи билан кўпроқ вақт ўтказишни истаётгани ҳам музокараларга таъсир қилаётган омиллардан бири сифатида кўрсатилмоқда.
Агар Гвардиола билан келишувга эришилмаса, Италия футбол федерацияси бош мураббийлик лавозими учун бошқа номзодларни кўриб чиқади. Улар орасида Антонио Конте, Андреа Пирло ва Роберто Манчини бор.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади