Live
4
Ўзбек

«Ливерпул» марказий ҳимоячиси жароҳат олди

Футбол
26 июл, 14:12
Жо Гомес мавсумолди йиғинидаги илк ўртоқлик баҳсидаёқ майдонни эрта тарк этди.
«Ливерпул» марказий ҳимоячиси жароҳат олди
Foto: Getty Images

«Ливерпул»нинг марказий ҳимоячиси Жо Гомес мавсумолди тайёргарлиги доирасидаги илк ўртоқлик баҳсида жароҳат олди.

Мерсисайдликлар «Сандерленд»ни 4:2 ҳисобида мағлуб этган баҳсда сардорлик боғичини таққан Гомес ўйиннинг 8-дақиқасидаёқ алмаштирилди.

BBC хабарига кўра, «Ливерпул» бош мураббийи Андони Ираола футболчининг жароҳати жамоа учун энг ёмон янгилик бўлганини таъкидлади.

«Энг ёмон хабар — Жо ўйиннинг бошидаёқ жароҳат олгани. Машғулотлар давомида ҳеч бир футболчини йўқотмаганимиздан хурсанд эдик, аммо афсуски, илк баҳснинг ўзидаёқ Жони йўқотдик», — деди Ираола.

Маълумот учун, Жо Гомес 2015 йилдан буён «Ливерпул» сафида тўп тепиб келмоқда. У ўтган мавсум барча мусобақаларда 33 та баҳсда майдонга тушиб, 2 та голли узатмани амалга оширган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ливерпул Ливерпул
Бугунги янгиликлар