Live
4
Ўзбек

Баркола «ПСЖ» билан шартномасини узайтирмайди — Романо

Футбол
26 июл, 08:39
Вингер парижликлар билан янги битим имзоламасликка қарор қилган.
Баркола «ПСЖ» билан шартномасини узайтирмайди — Романо
Фото: Getty Images

Бу ҳақда машҳур инсайдер Фабрицио Романо ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида хабар берди.

Франциянинг «ПСЖ» клуби вингери Брэдли Баркола янги битим имзоламайдиган бўлди.

Таъкидланишича, футболчининг якуний қарорга келган ва шу йил ёзда бошқа жамоа сафига кўчиб ўтишга тайёр. Баркола учун асосий номзод сифатида «Ливерпул» жамоаси қаралмоқда.

Ўтган мавсумда 23 ёшли футболчи 49 та ўйинда 13 та гол урди ва 7 та голли узатма етказиб берди. Унинг амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган.

Transfermarkt портали Брэдлининг актуал трансфер нархини 90 миллион еврога баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • ПСЖ ПСЖ
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар