Германия миллий жамоаси ва Лондоннинг «Арсенал» клуби собиқ ҳимоячиси Пер Мертезакер миллий жамоанинг спорт директори бўлади.
Бу ҳақда Германия футбол иттифоқи матбуот хизмати расмий сайтида хабар берди.
Собиқ футболчи янги лавозимдаги ишини 2027 йил 1 январдан бошлайди ва амалдаги спорт директори Андреас Реттигини алиштиради. Мертезакер миллий жамоалар ва академияга жавобгар бўлади. Ушбу қарор кузатув кенгаши ва акциядорлар йиғилиши томонидан бир овоздан қабул қилинди.
Футболчилик фаолиятини якунлагач, Мертезакер 2018 йилда «Арсенал» академиясида иш бошлаб, 2026 йилгача ёшлар бўлими бошлиғи сифатида фаолият олиб борди.