Ироқ миллий жамоаси ҳужумчиси Айман Ҳуссейн «Пахтакор» билан шартнома имзолайди. Бу ҳақда X ижтимоий тармоғидаги Iraq Football Podcast саҳифаси хабар берди.
Қайд этилишича, ироқлик футболчи «шерлар» билан 1+1 кўринишидаги битимга имзо чекади. Шунингдек, унинг маоши йилига 1 миллион доллар бўлиши кутилмоқда. Айман пайшанба куни расмий ҳужжатларни имзолаш учун Тошкентга учиб келади.
Маълумот ўрнида, «Пахтакор» ўтган мавсум Суперлигада 2-ўринни қўлга киритган ҳолда Элит Осиё Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган. Жамоа 11 август куни Иорданиянинг «Ал Ҳусайн» клубига қарши майдонга тушади.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади