Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Жозе Моуринио марказий ҳужумчи Гонсало Гарсияни жамоада сақлаб қолиш тарафдори.
Маrcа нашри хабарига кўра, португалиялик мутахассис таркибда Гарсияга ўхшаш хусусиятларга эга бошқа ҳужумчи йўқ, деб ҳисобламоқда. Шу сабаб у 22 ёшли футболчини кейинги мавсумда ҳам «Реал» сафида қолишга кўндирмоқчи.
Қайд этилишича, Гарсия ўтган мавсумда кам ўйин амалиётига эга бўлганига қарамай, 8 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Маълумот учун, Гонсало Гарсиянинг «Реал» билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг июн ойига қадар мўлжалланган.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади