Бугун
41
Ўзбек

Гимараэс тез орада «Арсенал» футболчисига айланади (Романо)

Футбол
5 август, 17:52
Бруно 2022 йил бошидан буён «қарғалар» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
Гимараэс тез орада «Арсенал» футболчисига айланади (Романо)
Фото: Getty Images

«Нюкасл» яримҳимоячиси Бруно Гимараэс яқин вақт ичида расман «Арсенал» сафига қўшилади. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, бразилиялик 28 ёшли футболчи трансфер олдидан тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди. Эндиликда Гимараэс «тўпчилар» билан тўрт йиллик шартнома имзолайди.

Қайд этилишича, Микел Артета Бруно билан шахсан ўзи суҳбатлашган. Испаниялик мутахассис «Нюкасл» футболчисини анчадан буён ўз жамоасида кўришни истаб келаётган эди.

Қайд этилишича, «Арсенал» Гимараэснинг трансферига тахминан 87,5 миллион евро сарфлайди.

Маълумот учун, Бруно 2022 йил бошидан буён «қарғалар» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Арсенал Арсенал
  • Нюкасл Нюкасл
Бугунги янгиликлар