«Тоттенҳэм» клуби «Ливерпул» ҳужумчи Коди Гакпо бўйича даслабки таклифни юборди. Бу ҳақда SoccerNews нашри хабар берди.
Манбага кўра, «тақачилар» нидерландиялик 27 ёшли футболчи учун 60 миллион фунт стерлинг миқдорида таклиф юборган. Бироқ мерсисайдликлар ҳозирча ушбу таклиф борасда бир қарорга келмаган.
Қайд этилишича, «Ливерпул» Гакпони сотиб юборишга тайёр. Бироқ футболчининг бозор қийматини бунданда юқори баҳоламоқда.
Лондон клуби «Манчестер Сити» яримҳимоячиси Савиниони ўз сафига қўшиб олишни режалаштирган.
Маълумот учун, Гакпо ўтган мавсум Англия Премер-лигасида 36 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.