Live
1
Ўзбек

Азиз Амонов «Динамо» машғулотларига қайтди

Футбол
18 август, 03:40
Футболчи 18 июл куни «Қизилқум» — «Динамо» баҳсида жароҳат олиб сафдан чиққанди.
Азиз Амонов «Динамо» машғулотларига қайтди
Фото: FC Dinamo

Самарқанднинг «Динамо» жамоаси ҳужумчиси Азизбек Амонов машғулотларга қайтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон миллий жамоаси билан жаҳон чемпионатида иштирок этиб қайтган Азиз Амонов 18 июл куни «Қизилқум» — «Динамо» (1:2) баҳсида жароҳат олиб сафдан чиққанди. Бир ойлик тиклананиш жараёнидан кейин 28 ёшли ҳужумкор футболчи машғулотларга қўшилди.

Клуб тиббий бўлимининг маълум қилишича, Амонов ҳозирда ўзини яхши ҳис этмоқда ва у жароҳатдан тўлиқ тикланиб, умумжамоавий машғулотларда иштирок этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Динамо» жамоаси эртага, 19 август куни Олмалиқда ОКМК меҳмони бўлади. Учрашув соат 19:00да бошланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Динамо Динамо
Бугунги янгиликлар