Нукуснинг «Орол» клуби мураббийлар штабида ўзгариш рўй берди. Клуб матбуот хизмати хабар беришича, бош мураббий Неъматилло Қутибоев ўз аризасига кўра, ишдан кетган.
Нукус клуби Пролига 16-турида «Олимпик-МобиУз»га қарши беллашувда мағлуб бўлди. Шундан сўнг тажрибали мураббий ишдан кетишга қарор қилган. У 2022 йилдан бери «Орол»ни бошқариб келаётганди.
Маълумот учун, жамоа ҳозирда Пролига турнир жадвалида 39 очко билан пешқадамлик қилмоқда.