Opta суперкомпютери Лига 1да мавсум якуни бўйича чемпионликка асосий даъвогарлар бўйича прогнозни янгилади.
«Монако» 3-турда «ПСЖ» устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, чемпионатда яккапешқадамга айланди ва парижликлар билан очколар бўйича фарқни 7 тага етказди.
Opta талқинига кўра, мавсум бошидан бери «Монако»нинг чемпион бўлиш эҳтимоли 5 баробардан кўпроққа ошди — 3,4 фоиздан 18,3с фоизгача. «ПСЖ» ҳануз Франция чемпионатининг яққол фаворити бўлиб қолмоқда, аммо парижликларнинг чемпионлик эҳтимоли 68 фоиздан 48,9 фоизга тушди.
Шунингдек, олтин медалларга асосий даъвогарлар бешлигидан «Лилл» (9,7%), «Ланс» (5,6%) ва «Лион» (5,3%) ҳам ўрин олган.
Opta Лига 1 ғолиблигига даъвогарлар рейтингини янгилади — «Монако»нинг имкониятлари ошди (топ-5)
Футбол
7 сентябр, 13:15
Аммо ҳамон «ПСЖ» яққол фаворитлигича қолмоқда.
Foto: Getty Images