Live
2
Ўзбек

Тони Фергюсон собиқ футболчига қарши бокс қоидалари асосида жанг ўтказади

MMA
7 сентябр, 14:01
Беллашув 26 сентябр куни бўлиб ўтади.
Тони Фергюсон собиқ футболчига қарши бокс қоидалари асосида жанг ўтказади
Foto: Getty Images

UFC собиқ чемпиони Тони Фергюсон 26 сентябр куни Майамида бўлиб ўтадиган Misfits Boxing турнири доирасида собиқ футболчи Кензо Бийонгга қарши бокс жанги ўтказади.

Жанг беш раундга мўлжалланган. Фергюсон ўрта вазн тоифасидаги чемпионлик камарини ҳимоя қилади.

Аввалроқ 42 ёшли Фергюсон Misfits Boxing доирасида иккита жанг ўтказиб, ҳар иккисида ҳам ғалаба қозонган.

28 ёшли Бийонг футболда ҳимоячи позициясида ўйнаган ва Камеруннинг U-23 жамоаси сафида тўп тепган. Футболчилик фаолиятини якунлагандан сўнг у кураш билан шуғулланган ва Нидерландия чемпиони бўлган. 2024 йил апрел ойида эса UFC BJJ мусобақасида жанг ўтказган.

Бийонг бокс қоидалари асосида ҳеч қачон жанг қилмаган.

Бугунги янгиликлар