Live
2
Ўзбек

«Реал» Негрейра иши бўйича УEФАдан тезроқ қарор чиқаришни сўрамоқда

Футбол
3 октябр, 10:30
Мадрид клуби «Барселона» билан боғлиқ иш юзасидан жараённи тезлаштиришни истамоқда.
«Реал» Негрейра иши бўйича УEФАдан тезроқ қарор чиқаришни сўрамоқда
Foto: Getty Images

«Реал» УEФАни «Барселона» ва Ҳакамлар техник қўмитасининг собиқ вице-президенти Хосе Мария Негрейра ўртасидаги алоқалар билан боғлиқ иш бўйича имкон қадар тезроқ қарор чиқаришга чақирмоқда. Бу ҳақда Mundo Deportivo OK Diario маълумотларига таяниб хабар берди.

Манбага кўра, Мадрид клуби мазкур ишни охиригача етказиш ниятида ва масала якунига етказилмагунча УEФАга босим ўтказишда давом этмоқчи. УEФА эса «Реал» вакилларини ушбу масалада хотиржамлик ва сабр сақлашга чақирган.

«Реал» аввалроқ Негрейра иши бўйича катта ҳажмдаги ҳисоботни УEФАга тақдим этган эди. Клуб ушбу ҳужжатлар орқали иш юзасидан ўз позициясини ташкилотга етказган.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» 1 октабр куни Негрейра иши бўйича ҳужжатларни УEФАга расман топширганини тасдиқлаган.

Маълумот учун, Хосе Мария Негрейра аввал УEФАга тегишли бўлмаган Испания футбол федерациясининг Ҳакамлар техник қўмитаси вице-президенти лавозимида фаолият юритган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Барселона Барселона
Бугунги янгиликлар