Бразилия миллий жамоаси Ҳиндистонга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушиб, 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Баҳс Ҳиндистоннинг Калкутта шаҳридаги бўлиб ўтди. Учрашувда ҳисобни 28-дақиқада Эстевао очди. 48-дақиқада ҳужумчи Педро Абреу меҳмонларнинг устунлигини иккита тўпга етказди.
58-дақиқада бразилияликлар яримҳимоячиси Самуэл Лино ҳисобни йирик кўринишга келтирди. Учрашувнинг 90+5-дақиқасида Самуэл Лино яна бир бор гол уриб, дубль қайд этди.
Бундан аввалги ўртоқлик учрашувида Бразилия эса Австралияни 4:2 ҳисобида мағлуб этган эди.
Ўртоқлик учрашуви
Ҳиндистон – Бразилия 0:4
Голлар: Эстевао 28, Абреу 48, Лино 58, 90+5.
Бразилия – Лукас, Маркинос, Дуглас Сантос (Габриэл, 46), Силва, Франса Силва Артур Диас, Данило, Эстевао, Андрей Сантос, Бонтемпо, Педро, Винисиус (Дуглас Луис, 46).
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади