Live
1
Ўзбек

Россия ўртоқлик баҳсида Намбия дарвозасига 6 та гол урди

Футбол
3 октябр, 14:21
    16
Ушбу баҳсни ўзбекистонлик ҳакам Абдурашид Худойберганов бошқариб борди.
Россия ўртоқлик баҳсида Намбия дарвозасига 6 та гол урди
Фото: Getty Images
03.10.2026 FT Халқаро ўртоқлик учрашувлари Россия Россия 6 : 0 Намибия Намибия

Россия миллий жамоаси халқаро ўртоқлик беллашувида Намибияга қарши ўйнади. Унда россияликлар рақиб дарвозасига жавобсиз 6 та гол урди. Ушбу баҳсни ўзбекистонлик ҳакам Абдурашид Худойберганов бошқариб борди.

Учрашувда ҳисобни 37-дақиқада Лечи Садулаев очди. 54-дақиқада яримҳимоячи Данил Пруцев мезбонларнинг устунлигини иккита тўпга етказди. 65-дақиқада Константин Тюкавин учинчи голни урди. 84-дақиқада Максим Глушенков ҳисобни 4:0 кўринишига келтирди. 87-дақиқада яримҳимоячи Максим Петров 11 метрлик жарима зарбасини аниқ амалга ошириб, бешинчи голни урди.

90+2-дақиқада эса меҳмонлар дарвозабони Камаижанда Ндисиро тўпни ўз дарвозасига киритиб қўйди.

Валерий Каприн жамоаси кейинги тур учрашувини 6 октябрь куни Нигерияга қарши ўйнайди.

Ўртоқлик ўйини
Россия – Намбий 6:0
Голлар:
Садуллаев 37, Пруцев 54, Тюкавин 65, Глушенков 84, Петров 87, Ндисиро 90+2 автогол.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Россия Россия
  • Намибия Намибия
  • Халқаро ўртоқлик учрашувлари Халқаро ўртоқлик учрашувлари
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

16 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар