Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Беҳруз Каримов Сурияга қарши ўйин (4:1)дан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Сурияга қарши баҳсда ғалаба қозониш учун майдонга чиқдик. Албатта, рақибни ўрганиб, жиддий тайёрландик.
Бундан кейинги ўйинларда ҳам шунақа тайёрланиб, ҳар битта рақибга етарлича қаршилик кўрсатамиз.
Охирги пайтда жамоа ёшарган ва етарлича мотивация бор. Айнан ёшлар ўзини кўрсатишга ҳаракат қиляпти. Нафақат миллий жамоадагилар, балки миллий жамоадан ташқаридаги футболчилар ҳам ҳаракат қиляпти.
Океанортида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида етарлича тажриба тўплаб келдик ва Худо хоҳласа, бу тажрибаларни ишлатиб, етарли натижаларни кўрдик. Энди Осиё кубогига яхши тайёргарлик олиб боряпмиз.
Жанубий Корея — етарлича кучли миллий жамоа ва улардан ҳам кўп нарсалар ўрганса бўлади», — деди Каримов.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади