Матбуот анчадан буён Эрлинг Ҳолландни «Барселона» билан боғлаб келмоқда, «Манчестер Сити»нинг молиявий қоидаларни бузганликда айби аниқлангач, норвегиялик тўпурар ҳақида миш-мишларнинг янги тўлқини вужудга келди. Агар «шаҳарликлар» апелляцияси қондирилмаса ҳамда клубга нисбатан жиддий жазо белгиланса, Ҳоланд Премер-лиганинг бошқа юлдузлари каби клубни ўзгартириш имкониятини кўриб чиқиши мумкин.
El Nacional нашри маълум қилишича, испаниялик вингер Ламин Ямал Каталония клубига Эрлинг Ҳоланд ва Хулиан Алвареснинг трансферини қўллаб-қувватламасламаяпти. Бу вариантлар ўрнига Ямал «Барселона» ёзги мавсумолди тайёргарлигида ўзини яхши кўрсатган ёш Ҳамза Абдулкаримга ишонч билдиришини истайди.
Эслатиб ўтамиз, ёзда «Барселона» Мадриднинг «Атлетико» жамоасидан Хулиан Алваресни сотиб олишга ҳаракат қилганди, бироқ «матрасчилар» ҳужумчисини асосий рақибларидан бирига сотишдан бош тортди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади