Англия миллий жамоаси ҳужумчиси Гарри Кейн яна майдонни голсиз тарк этмади. Шанба куни «уч шерлар» сардори Хорватияга қарши Миллатлар лигаси доирасидаги ўйинда дубл қайд этиб, голли узатмани амалга оширди ва жамоасининг йирик ғалабасига (7:0) муносиб ҳисса қўшди.
«Bayern & Germany» нашри хабар беришича, Кейн энди барча даврлардаги энг яхши миллий жамоалар тўпурарлари рейтингида малайзиялик Мухтор Дахари билан еттинчи ўринни бўлишиб турибди - иккаласи ҳам 89 тадан гол урган. Рўйхатда фақат Роберт Левандовски (Полша, 92), Ромелу Лукаку (Белгия, 94), Сунил Четри (Ҳиндистон, 95), Али Дайи (Эрон, 108), Лионел Месси (Аргентина, 125) ва Криштиану Роналду (Португалия, 146) ундан юқорида.
Эслатиб ўтамиз, «Бавария» клуби форварди Ҳарри Кейн 33 ёшда.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади