Бугун
24
Ўзбек

«Арсенал», «Манчестер Юнайтед» ва «Челси» битта форвардга қизиқиб қолган

Футбол
4 октябр, 00:59
Игор Матанович АПЛ грандлари қизиқишига сабаб бўлмоқда.
«Арсенал», «Манчестер Юнайтед» ва «Челси» битта форвардга қизиқиб қолган
Фото: Gettyimages

Германиянинг «Фрайбург» жамоаси форварди Игор Матанович Англия премер-лигаси грандлари эътиборига тушиб қолган. Бу ҳақда CaughtOffside нашри хабар бермоқда.

«Арсенал», «Манчестер Юнайтед» ва «Челси» хорватиялик иқтидорнинг ушбу мавсумдаги ўйинларини кузатиб боришмоқда.

Таъкидланишича, 23 ёшли футболчининг ўзи Англияга кўчиб ўтишга қарши эмас.

Маълумот учун, «Фрайбург» Матановичнинг трансфер нархини сезиларли равишда кўтарди – энди эҳтимолий харидорлар 50 млн фунт стерлинг сарфлашига тўғри келади (деярли 59 млн евро), деб ёзади манба. Бунга эса форварднинг ёрқин ўйинлари сабаб сифатида келтирилмоқда: янги мавсум доирасидаги 7 та беллашувда 6 та гол урди ва 2 та самарали узатма етказиб берди.

Бугунги янгиликлар