Испания миллий жамоаси ва Лондоннинг «Тоттенҳем» клуби қанот ҳимоячиси Педро Порро 2026/2027-йилги мавсум бошидаги муваффақиятсиз натижалар сабабли жамоасини тарк этиши мумкин. Агар вазият яхшиланмаса, ўйинчи фаолиятини давом эттириш учун мавжуд вариантларни кўриб чиқади.
Football Insider хабарига кўра, 27 ёшли латерал «кўк-анорранглилар»дан таклиф олса, Каталониянинг «Барселона» клубига ўтиш масаласини кўриб чиқишга тайёр бўлади.
Маълумот учун, Порронинг Лондон клуби билан амалдаги шартномаси 2031 йилнинг июн ойи охиригача мўлжалланган.
Transfermarkt портали футболчининг актуал трансфер нархини 45 миллион еврога баҳоламоқда.
Эслатиб ўтамиз, АПЛ янги мавсум 5-туридан кейин 2 очко билан охирги ўринни банд этиб турибди. Порро эса учта ўйинда майдонга тушиб, самарали ҳаракатлар амалга оширишга муваффақ бўлмади.