Португалия миллий жамоаси яримҳимоячиси Бруно Фернандеш жамоа бош мураббийи Жорже Жезуш ҳақидаги саволларга жавоб берди.
72 ёшли мутахассис ушбу лавозимни жаҳон чемпионатидан сўнг, Роберто Мартинес вазифасидан озод этилгач, эгаллаган эди. Яқинда португалияликларнинг янги устози танқидга учради: Криштиану Роналду тарафдорлари уни футболчига нисбатан ҳурматсизликда айблашди. Эслатиб ўтамиз, 41 ёшли ҳужумчи мураббий билан келишмовчилик туфайли жамоа қароргоҳини тарк этган эди.
«Жезуш билан аввал ҳам ишлаганман - айнан у Португалияда катта саҳнага чиқишимга ёрдам берган. Унинг қанчалик талабчанлигини биламан. Унинг менга нисбатан баъзи эътирозларини мутлақо асосли деб ҳисоблайман, баъзиларини эса камроқ даражада, аммо буларнинг барчаси бизнинг маҳоратимизга бўлган ишончидан келиб чиқади. Унинг аввалги ўйин танаффусидаги гаплари менга ижобий таъсир кўрсатди, шунинг учун мен буни позитив қабул қиляпман», - дея «Манчестер Юнайтед» сардорининг фикрларидан иқтибос келтиради The Touchline.

Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкент вақти билан соат 23:45да Миллатлар лигаси доирасида Португалия ва Норвегия миллий жамоалари ўртасидаги баҳс старт олади.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади