Норвегия миллий жамоаси бош мураббийи Столе Солбаккен Португалияга қарши бўлажак учрашув ҳақида фикр билдирди. Рақиб жамоа мазкур баҳсда Криштиану Роналдусиз ҳаракат қилади.
«Биз аввал ҳам Роналдусиз жамоага қарши ўйнаганмиз. Аммо ҳозир тайёргарликни бироз бошқача олиб боришимиз керак, чунки Португалия таркибда айрим ўзгаришлар қилади, деб ўйлайман.
Рақиб кучли футболчилардан тузилган жуда яхши вариантлар бор ва ҳар бир футболчи ўйнашни истайди.
Аввалги учрашув эса дастлабки 60 дақиқа бизнинг энг яхши ўйинларимиздан бири бўлди. Энди ҳам шу даражани такрорлай олишимизга умид қиламан.
Бироқ бу сафар барчаси бошқача кечиши аниқ, чунки Португалия ўз майдонида ўйнайди. Биз бор кучимизни ишга соламиз ва нималарга қодир эканимизни кўрамиз», — дея Солбаккеннинг сўзларини келтиради Record.
Маълумот учун, Португалия ва Норвегия миллий жамоалари ўртасидаги беллашув 4 октябр куни Порту шаҳридаги «Драгау» стадионида бўлиб ўтади.